BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Россия уруш усуллари эскириб, иш бермай қолдими ё Украина кучайдими?
Россия ва Украина ўртасидаги жанглар янги босқичга ўтмоқда. Украинада турли хил дронлар ишлаб чиқариш ҳажми лойиҳа қувватига етди, уларнинг сифати ва зарба бериш имкониятлари тез ўсмоқда. Россия буни нафақат фронтда, балки орқа ҳудудларда ҳам ҳис қилмоқда.
Уруш тугадими – АҚШ ва Эрон келишди
Энди, бўлди, ҳаммаси тугадими – сўнгги тафсилотлар.
Ўзбекистонда ва минтақада ташвиш уйғотаётган рақамли қатағон нима? - (Видео)
Фаоллар охирги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳужумга учраб, блокланиш ҳолатлари кузатилаётганини айтишяпти. Улар буни рақамли қатағон деб атамоқдалар.
Нега ёшлар орасида 11 хил саратон кўпаймоқда? Англияда сабаблардан бири аниқланди
Тадқиқотчиларга кўра, оддий ҳаёт тарзидаги ўзгаришлар саратон касаллиги хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин.
Қовунлар чириб кетди. Қозоғистон қўшниларининг булутини ўғирлаяптими?
Қозоғистон БАА билан ҳамкорликда йўлга қўйган сунъий булут лойиҳаси ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам Марказий Осиё минтақасида эҳтимолий салбий оқибатларга етаклаши мумкинлиги ҳақидаги танқидларга дуч келмоқда.
Федин ўрмони - қушлар миграциясидаги муҳим бекат - Видео
Илгари яроқсиз ер бўлган майдонда Александр Федин барпо этган 101 гектарлик ўрмон бугунга келиб табиатда камайиб кетаётган ноёб қушларнинг тўхтаб ўтиш жойига айланган.
Ҳокимият ва мулк алмашинуви: Қозоғистондаги махфий савдоларнинг ортида ким турибди?
Қозоғистондаги энг йирик мис ва олтин конлари эгасини ўзгартирмоқда. Экспертлар буни эски элита ва янги ҳукумат ўртасидаги сиёсий келишувлар самараси деб ҳисобламоқда. Мамлакат иқтисодиётидаги ушбу ўзгаришлар нимани англатади? Мақолада тушунтирамиз.
Санкция хавфи: Қирғизистон 50та компанияни тугатмоқда. Ўзбекистон-чи?
Қирғизистон Ғарб давлатлари илтимосига кўра, санкция хавфи юқори деб баҳоланган 50та компанияни тугатиш жараёнини бошлади. Аммо корхоналарнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинмаган. Украинадаги уруш бошлангач, Россияга қарши жорий этилган Ғарб санкциялари доирасида Ўзбекистондаги айрим компаниялар ҳам санкция рўйхатига кирган.
Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси: янги бозор, нотаниш қариндошлар ва сўнмаган умид - видео
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келиши биланоқ "яқин қўшничилик" сиёсатини бошлаб, қатор қўшни давлатлар билан чегара пунктларини қайта очди. Аммо, Туркманистон ҳамон Ўзбекистон билан виза режимини сақлаб қолмоқда. Чегара бўйида яшайдиган аҳоли эса яқин қариндошларидан айрилиб қолган. Балки янги бозор энди очиқ сарҳадларга қўйилган илк қадамдир?
ЖЧ-2026 - Ўйинлар ва натижалар
Ҳеч бир голни ўтказиб юборманг: Жонли янгилаб борилади
Ўзбекистон
Минтақа
Дунё
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Таҳлил: Россия Ўзбекистон ва минтақада ўз номини яхшилашга интилмоқдами? Бу нималарда кўринади?
Россия Марказий Осиёга муносабатини ўзгартирмоқдами? Кремл янги департамент тузиб, агрессив риторикани юмшатишга ва минтақа билан “прагматик” алоқаларни кучайтиришга уринмоқда. Соловьёвнинг жанжалли баёнотлари ортидан эфирдан вақтинча ғойиб бўлиши, Путиннинг қирғиз ва қозоқ тилларида мурожаат қилиши, Москванинг мигрантлар ва тил масаласида эҳтиёткорроқ позиция тута бошлагани — буларнинг барчаси Россиянинг минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш учун ўз қиёфасини ўзгартираётганини кўрсатади. Аммо Кремл ичидаги “лочинлар” ва империалистик кайфиятлар бу янги стратегияга қанчалик халал беради? BBC Monitoring таҳлилида Россия–Марказий Осиё муносабатларининг янги босқичи ҳақида.
"Бирорта жаҳон кубогида бунақаси бўлмаган": ишқибозлар виза ололмаяптилар
Бутун дунё бўйлаб футбол ишқибозлари ўзларини Жаҳон Кубоги ўйинларидан маҳрум қилинган ҳис этмоқдалар. Бунинг сабаби - АҚШ айрим мамлакатларга жорий этган саёҳат тақиқлари ва виза чекловлари.
Кимга ишонасиз, шифокоргами ё Chatbot сунъий интеллектга?
Бир йилдан буён ўзининг саломатлиги билан боғлиқ саволларга сунъий идрокдан жавоб топишга ҳаракат қилиб келаётган Аби бир-бирига зид маслаҳатлар олди.
Адабиётшунос олим ва машҳур таржимон Иброҳим Ғафуров 89 ёшида вафот этди
Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим ва машҳур таржимон Иброҳим Ғафуров ҳаётдан кўз юмди. У Достоевский, Хемингуэй ва Айтматов асарларини ўзбек тилига ўгирган, ҳамда ўзбек адабиёти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган инсон сифатида тарихда қолди.
Гуллар ва бақлажонлар тақиқда. Сайловлар арафасида Россиянинг Арманистонга босими
Арманистонда 7 июн куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари яқинлашар экан, Россия Арманистоннинг Россияга экспортининг катта қисмини чеклаш орқали Ереванга босимни кучайтирди.
Яқин Шарқда янги зарбалар. Тинчлик келишуви хавф остидами? - (Видео)
Исроил жанубий Ливанда зарбаларни давом эттираётган бўлса-да, Ҳизбуллоҳ билан можарони кенгайтириб юбормаслик учун қисман оташкесим сақланиб турибди. Шу билан бирга, АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик ҳам кучайиб, янги зарбалар алмашинуви кузатилмоқда, ҳатто Кувайтда аэропорт Эрон дронлари ҳужумига учрагани хабар қилинди.
Энди ҳамма эркак ота бўлиши мумкин: яширин сперма қандай топилади?
Сунъий интеллектга асосланган янги технология сперма ҳужайралари йўқлиги айтилган эркаклардаги сперма ҳужайраларини топади ва кўп йиллар давомида фарзанд кўришга ҳаракат қилган жуфтликларга яна бир имконият беради.
Бир вақтда икки эркакдан эгизакларга ҳомиладор бўлган аёл: тиббиёт бу ҳодисани қандай изоҳлайди?
Инсонлар орасида бундай ҳолатнинг дунё бўйлаб атиги 20 га яқин ҳолати илмий адабиётларда қайд этилган.
Россия – Ўзбекистон: Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий форуми, Ўзбекистондаги АЭС лойиҳаси ва Украина дрон ҳужумлари
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро Иқтисодий Форум ўз ишини бошлади. 3-6 июн куни 29- маротаба ўтказилаётган Халқаро форумда жума, 5- июн куни Россия президенти Владимир Путиннинг нутқи кутилмоқда. Форумда Жиззахда Россиянинг "Росатом" ширкати билан ҳамкорликда қурилажак Атом Электр станцияси қурилишига расман старт берилади.
Ўзбекистон: 52 миллионлик келажак, адабиёт учун янги давр ва уруш таъсиридаги тақдирлар
Ўзбекистон аҳолиси ўсмоқда, адабиёт сиёсатида янги саҳифа очилмоқда. Бироқ олисдаги Украина уруши ҳамон баъзи ўзбекистонликлар ҳаётига таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

































































