Россия, Ўзбекистон ва минтақа: Толибонга ишонса бўладими?

Видео тагсўзи, Россия, Ўзбекистон ва минтақа: Толибонга ишонса бўладими?
Россия, Ўзбекистон ва минтақа: Толибонга ишонса бўладими?
Published

Шу кунларда Россия томони яна янги баёнот билан чиқди.

Тожик-Афғон чегарасидаги вазиятга бу гал Россия Мудофаа вазири эътибор қаратди.

Белоусов мазкур чегарани мустаҳкамлаш ҳозир Москва учун энг муҳим устивор вазифалардан бирига айланганини айтди.

Россия Мудофаа вазиридан аввал бу масалани шахсан Путиннинг ўзи расман ва ошкора тилга олган.

"Вазиятдан бохабар" эканини айтиб, минтақадаги кўпчиликнинг диққатини ўзига тортганди.

Толибон ҳукумати вакили эса бунгача барчани "хавотирланишга ҳеч бир асос йўқ"лигига ишонтирган.

Афғон-Тожик чегарасида "хавфсизлик тўлиқ таъминлангани"ни айтиб чиққанди.

Афғонистоннинг минтақага чегарадош ва стратегик жиҳатдан муҳим Бадахшонида сўнгги пайтларда вазият жиддий ёмонлашган.

Шундай экан, бугун минтақага Афғонистон таҳдиди қанчалик реал?