Ғарбий Соҳилда 2 масжидга ўт қўйилди
Ғарбий Соҳилда 2 масжидга ўт қўйилди
Published
Исроиллик келгиндилар ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда 2 масжид ва фаластинликлар уйларига ўт қўйишди. Жума куни Наблус яқинида 4 фаластинлик ва 2 исроиллик отиб ўлдирилганди. Исроил ҳарбийлари "миллатчи зўравонликни қоралашлари" ва исроиллик келгиндиларнинг ҳужумлари учун атама бўлган "миллатчи жиноятлар"нинг олдини олишга ҳаракат қилаётганларини айтишади.