Эрон қўлидаги энг кучли қурол нима? Видео

Эрон ракеталари намойиши

Сурат манбаси, Anadolu via Getty Images

Ўқилиш вақти: 5 дақ

Теҳронда ҳар қандай рақибини тия олишга қодир 'қурол' борми?

Трампнинг Эрон билан суҳлга қанчалар мойиллиги янги саволларни пайдо қилди...

Эроннинг 'ядро қуроли'

Ҳўрмуз бўғози Эроннинг ядро қуролига айландими?

Бугун айрим етакчи экспертлар худди ана шундай фикрда.

Уларга кўра, Ҳўрмуз ҳозир Эрон учун ядро қуроли ўрнини босган.

Уруш қайта бошланиши-йўқлигидан қатъиназар, Эрон Ҳўрмуздан тийиб туриш воситаси сифатида фойдаланади.

Ва энди Теҳроннинг ундан қачондир воз кечиши даргумон:

"Бу аввал Эрон ядро қуроли ёрдамида қилмоқчи, деб ишонилган нарса. Яъни, Эрон ўз душманларини тийиб туриш мақсадида ядро дастурини ишлаб чиқмоқда, дейилган. Энди, умуман олганда, бунинг учун ядро қуроли керак эмас. Уруш Ҳўрмуз бўғозининг ўзи етарли эканини кўрсатди", жумладан, шарқшунос ва NEST маркази эксперти Руслан Сулаймонов.

BBC Рус хизмати суҳбатлашган бу суҳбатдошга кўра, расмий Теҳрон айнан Ҳўрмуз орқали АҚШни муваққат сулҳга кўндирдик, деган ўйда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Блокада

Ҳўрмуз бўғози
gettyimages
Bu avval Eron yadro quroli yordamida qilmoqchi, deb ishonilgan narsa. Endi, umuman olganda, buning uchun yadro quroli kerak emas. Urush Ho‘rmuzning o‘zi yetarli ekanini ko‘rsatdi.
Ruslan Sulaymonov
Sharqshunos va NEST markazi eksperti (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Эрон, қарийб икки ойдирки, Ҳўрмузни тўсиб турибди.

Ҳўрмузни очиш ва бўғоз орқали юк қатновини қайта тиклаш сулҳ шартларидан бири эди.

Аммо Эрон бунга риоя қилишдан бош тортди, Ҳўрмузни очдию қисқа вақтнинг ўзида ёпди.

Эрон бунинг сабабини Исроилнинг Ливанга ҳужумлари тўхтамагани билан изоҳлади.

АҚШ томони эса Эрон билан сулҳ буни кўзда тутмаслиги, Ливандагиси "алоҳида бир можаро" эканини айтди.

Расмий Теҳрон ҳозир АҚШ блокадаси давом этса, уни қайта очиш имконсиз, деган мавқеъда.

Трамп шу кунларда Эрон билан икки ҳафталик муваққат сулҳни яна номаълум муддатга чўзган.

Аммо АҚШ Эрон портларини қамал қилаверишини айтган.

АҚШ Теҳронга иқтисодий босим ўтказиш мақсадида Эронга кемаларнинг кириб-чиқишига йўл қўймоқчи эмас.

Ҳўрмуз бўғози

АҚШ ҳарбийси Ҳўрмуз бўғози фонида

Сурат манбаси, U.S. Navy via Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳозир АҚШ ҳам Эрон портларини қамал қилиб турибди.

Ҳўрмуз дунёнинг энг муҳим сув йўлларидан бири.

Бу йўлнинг тўсилиши нефтни қимматлатиб, жаҳон иқтисодига жиддий таъсир қила олади.

Ҳўрмуздан Яқин Шарқдаги йирик нефт ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари ҳамда уларнинг мижозлари фойдаланишади.

Бўғоздан Эроннинг ўзидан ташқари Ироқ, Қувайт, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби бошқа Форс Кўрфази давлатларининг нефти ҳам ўтади.

Бўғозни ойига уч мингга яқин юк кемаси кесиб ўтади.

Дейлик, ўтган йили Ҳўрмуздан кунига 20 миллион баррелча нефт ташилган.

Дунёдаги суюлтирилган газнинг 20 фоизга яқини ҳам шу йўл орқали жўнатилган.

Ҳўрмуз яна Яқин Шарқдан ўғит экспорти учун ҳам муҳим.

Дунёдаги ўғит савдосининг учдан бир қисми айнан Ҳўрмузга тўғри келади.

Ўғит эса озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун керак.

Ҳўрмузсиз Яқин Шарққа озиқ-овқат, дори-дармон ва технологик маҳсулотларнинг кириши ҳам қийинлашади.

Эрон ва қолган кўрфаз давлатлари энг кўп даромадларини айнан энергия маҳсулотлари орқасидан қилишади.

Ҳўрмуз орқали юк қатновининг издан чиқиши Осиёга ҳам қаттиқ таъсир қилган.

Дейлик, Эрон жаҳон бозорига чиқарувчи нефтнинг 90 фоизчасини биргина Хитойнинг ўзи харид қилган.

Дунёнинг иккита йирик иқтисодидан биттаси бўлган Хитой Марказий Осиё давлатларининг ҳам муҳим савдо-иқтисодий шериги ва сармоячисидан бири бўлади.

Тўғри, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби айрим бой кўрфаз давлатлари Ҳўрмузни четлаб ўтувчи бошқа муқобил йўлларга эга.

Аммо "Рейтер"нинг хабар беришича, бу таъминотнинг кунига 8-10 миллион баррелга қисқаришига олиб келади.

Эрон Венесуэла ва Саудия Арабистони билан бирга дунёнинг энг кўп нефт захираларига эга учта давлатидан биттаси.

Янги хавотирлар

АҚШ Президенти Доналд Трамп

Сурат манбаси, Tom Williams/CQ-Roll Call, Inc via Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ президенти Эронга қарши ядро қуролини қўллаш ниятида эмаслигини маълум қилган.

Эрон уруши ва мавжуд инқироз дунё бўйлаб ўн миллионлаб одамни яна қашшоқлик қаърига итқитиши мумкин, деган хавотирлар бор.

Шу кунларда ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури идораси ҳам худди ана шундай огоҳлантириш билан чиққан.

Инсонпарварлик ёрдамлари билан шуғулланувчи айрим йирик жамғармалар эса Ҳўрмуз инқирози миллионлаб болани очликка гирифтор қилиши мумкин, деган қўрқувда.

Айни пайтда, АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик музокаралари яна давом этиши ёки йўқлиги ҳам маълум эмас, мавҳумлигича қолаётир.

Президент Трамп эса Эрон билан "келишув"ни шошириш ниятида эмаслигини билдирган.

АҚШ президенти Эронга қарши ядро қуролини қўллаш ниятида эмаслигини маълум қилган.

Трамп бунинг сабабини америкалик ҳарбийлар Эрон армиясининг ҳарбий салоҳиятини аллақачон йўқ қилиб бўлганига оид иддаоси билан тушунтирган.

Аммо Оқ уй раҳбари Ҳўрмуз бўғозини миналаётган кемаларга ўққа тутишни буюрган.

Трамп Яқин Шарқ бўйича айни мазмундаги баёнотларини пайшанба кунги матбуот анжумани чоғида берган.

АҚШ президенти шу ҳафта охирларида Эрон билан музокаралар ҳақида "яхши хабарлар" бўлишини айтган.

Эрон Ташқи ишлар вазири ҳозир Покистонда.

Теҳроннинг айтишича, Исломободда АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотлар режалаштирилмаган.

Эрон расмийлари Покистон билан музокаралар учун Исломободда, деб турибди.

Айни пайтда АҚШ музокарачилари ҳам Покистонга йўл олишмоқда.

Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШнинг махсус вакили Стив Виткофф ва Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер бугун, шанба куни Эрон билан музокаралар учун Покистонга боради, вице-президент Жей Ди Вэнс ҳам уларга қўшилишга шай турибди.

23 апрел. БМТ: Эрон уруши туфайли 30 миллиондан ортиқ одам қашшоқликка юз тутади
Ҳўрмуз бўғози
Сурат тагсўзи, Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши қатор салбий оқибатларга етаклаши мумкин

БМТнинг юқори лавозимли расмийси огоҳлантиришича, Эрон уруши дунё бўйлаб 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқлик бағрига итқитади.

Бунинг асосий сабаби Ҳўрмуз бўғози "ёпиб қўйилгани", айни баҳор фаслидаги экин-тикин ишлари учун зарур ёқилғи етиб келмаслиги ва бу ёқилғи тақчиллиги деҳқончилик учун зарур ўғитларнинг далага олиб чиқилмаслигидир.

БМТнинг Тараққиёт дастури раҳбари Александер де Кру ўз хавотирини 23 апрел куни журналистларга изҳор қилди.

Ер сайёрасининг экватордан шимолида март-апрел деҳқонлар баҳорги дала ишларига киришадиган мавсум.

28 февралда АҚШ ва Исроил Эронга зарбалар бошлагани ортидан Эрон Ҳўрмуз бўғозидан кемалар ўтишини тақиқлади.

Эрон билан Ўмон ўртасидаги бўғоздан дунё нефтининг 20 фоизи ўтади.

Бўғоз ёпилиши аллақачон ўғитлар тақчиллига, ўғитлар тақчиллиги эса деҳқончилик маҳсулдорлиги пасайишига олиб келди, деди Белгиянинг собиқ бош вазири, бугунги БМТ Тараққиёт дастури маъмури Александер де Кру.

Оқибатда бу йилги ҳосил анча камаяди, деди у.

Iqtibos

"Уруш ортга қараб ҳаракатланиш. Бутун жаҳон бўйлаб 0,5 фоиздан 0,8 %гача Ялпи Ички маҳсулот йўқотилди. Дунёнинг энг ночор мамлакатлари учун бу нимани англатади? Бу дегани, 32 миллион одам яна қашшоқликка қайтди, деганидир. Бу мамлакатлар охирги ўн йилликларда зўрға қашшоқликдан қутулган эдилар. Бугун эса қатор сабабларнинг жамланмаси оқибатида шафқатсиз йўлда ортга қайтарилдилар", деди Александер де Кру.

"Биринчидан, энергия нархлари кўтарилиб кетаяпти, энергетика тақчиллиги, жуда драматик тарзда таъсир қилган ўғитлар таъминоти билан боғлиқ озиқ-овқат таҳдиди", деди БМТ расмийси.

"Озиқ-овқат хавфсизлигининг йўқлиги бир неча ойдан кейин чўққисига чиқади. Бу ерда қўлимиздан келадиган нарса кам. Агар уруш эртага тугайдиган бўлса ҳам, у келтириб чиқарган оқибатлар 30 миллиондан зиёд кишини ортга, қашшоқликка қайтаради", деди Александер де Кру.

Дунёдаги қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғитларнинг салмоқли қисми Яқин Шарқ мамлакатларидан келади ва глобал таъминотнинг учдан бир қисми Ҳўрмуз бўғозидан ўтади.

Апрел ойи бошида Жаҳон Банки, Халқаро Валюта жамғармаси ва БМТнинг Озиқ-овқат дастури Эрон уруши озиқ-овқат нархларини кўтариб юбориши, мамлакатларнинг иқтисодий ўсишигаа салбий таъсир кўрсатиши, дунёнинг камбағал аҳолиси ҳаёти янада оғирлашишидан огоҳлантирган эди.

БМТ расмийсига кўра, ушбу инқироз халқаро ташкилотлар озиқ-овқат билан ёрдам бериб келаётган Ғазо, Судан ва Украинадек мамлакатлардаги кўмакка муҳтожларнинг аҳволини янада қийинлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди.